Ўзбекистонда микроорганизмлар асосида ўғитлар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Дата: 15:22, 18-04-2017.

Тошкент. 18 апрел. ЎзТАГ – Тошкентда микроорганизмлар асосидаги “БАЙКАЛ ЭМ1” ўғитини ишлаб чиқариш имконияти муҳокама қилинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Савдо саноат палатаси маълумотига кўра, ушбу мақсадда 19 апрелда Байкал-КМУ МЧЖ базасида “Ўзбекистонда микроорганизмлар асосида ўғитлар ишлаб чиқариш” номли давра суҳбати ўтказиш режалаштирилган.

“БАЙКАЛ ЭМ1” ўғити қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экологик тозалигига етишда самарали бўлиб, ҳосилдорликни ошириш, ер микрофлорасини тиклашда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг анъанавий услубларига қараганда молия харажатларини сезиларли даражада қисқартиришга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: