Ўзбекистонда милиционерлар босқинчиларга кўмаклашгани учун қамалди

Дата: 16:55, 24-11-2014.

Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Жиноят ишлар бўйича Тошкент шаҳар суди Тошкент вилояти Янгийўл ва Зангиота тумани ИИБнинг тўрт ходимини 20 қотиллик содир этган жиноятчиларга кўмаклашгани учун 13 йилдан 14 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар қилди Ўзбек телеграф агентлигига (ЎзТАГ) душанба куни суд вакили.

“Тергов жараёнида ҳукм қилинганлар пора олгани ва Ўзбекистонда катта шов-шувга сабаб бўлган қотилликлар билан боғлиқ ишни тергов қилиш жараёнида маълумотларни яширганлар”, – деди агентлик суҳбатдоши.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари маълумотларига кўра, юқорида кўрсатилган ТИИБнинг икки ҳодими, шу жумладан, Янгийўл ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳам ушбу жиноий иш бўйича айбланаётган бўлиб, ҳозирда қидирувга берилган.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг июнида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Ўзбекистоннинг икки фуқароси - Жамолиддин Қосимов ва Наргиза Ўрозоваларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида амалга оширган деярли 200 тунаш мақсадида хужумлар ва 20 қотилликларда айбдор деб топиб, уларни навбати билан умрбод озодликдан маҳрум этиш ва 15 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилган эди.

Ўзларини коммунал хизматлар, тиббиёт муассасалари, шунингдек, ижтимоий таъминот ходимлари сифатида таништирган жиноятчилар ёлғиз қарияларнинг уйларига бостириб кириб, қасддан қотиллик қилишган, ўғирлик ва бошқа оғир жиноятларни амалга оширишган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: