Ўзбекистонда милиционерларнинг кийим-бошлари қайта кўриб чиқилади

Дата: 18:05, 17-04-2017.

Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда милиционерларнинг кийим-бошлари қайта кўриб чиқилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 10 апрелдаги ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини тубдан оширишга доир қарорига мувофиқ, кийим-бошдан ташқари атрибутика ва ташқи ажратиш белгилари ҳам қайта кўриб чиқилади.

Президентнинг кийим-бошлар ва атрибутикани қайта кўриб чиқишга доир қарори лойиҳасини 2018 йил июлга ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Қарор юқоридагиларни халқаро стандарт билан уйғунлаштириш ҳамда “фуқаролар онгида ички ишлар органларининг ижобий имижини шакклантириш”га қаратилган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: