Ўзбекистонда милициядаги барча сўроқ хоналарига видео- ва овоз ёзиш ускуналари ўрнатилади

Дата: 16:42, 02-05-2017.

Тошкент. 2 май. ЎзТАГ –  2018 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон ички ишлар органларида тергов стенографияси, видеокузатув, шунингдек, тергов ҳаракатларининг аудио ва видеофиксация тизимлари билан жиҳозланган махсус сўроқ хоналари ташкил қилишини режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Жиноятларни очиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарорида кўзда тутилган.

“Ушбу хоналар тергов стенографияси, видеокузатув, шунингдек, тергов ҳаракатларининг аудио ва видеофиксация тизимлари билан жиҳозланади. Бундан ташқари, тергов жараёни шаффофлигини таъминлаш учун келгуси йилнинг 1 январидан бошлаб Тергов департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ўртасида видеоконференция кўринишидаги алоқа тизими жорий этилади”, - деб таъкидланади хужжат матнида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: