Ўзбекистонда Миллий антидопинг агентлигининг директори тайинланди
Тошкент. 6 март. ЎзТАГ – Нодиржон Ботирович Турсунов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлигига бош директор этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Адлия вазирлигининг Telegram-каналига таянган ҳолда.
Муассаса маълумотларига кўра, Н. Турсунов бунга қадар Давлат Жисмоний тарбия институтининг кафедра мудири, шунингдек, Республика врачлик-жисмоний тарбия диспансерининг бош шифокори бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамизки, Миллий антидопинг агентлиги йил бошида Ўзбекистон президентининг қарорига мувофиқ ташкил этилган. Агентлик допинг орқали спортчиларга етказиладиган зарар, инсон соғлиғи учун допинг қабул қилишнинг салбий оқибатлари тўғрисида спорт жамоатчилигини хабардор этиш, Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг (ADAMS) дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш, халқаро ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун масъулдир.
Сурат манбаи: https://mrsport.ria.ru/around/20180103/1130791664.html