Ўзбекистонда миллий безакларга эга бўлган футболкалар ишлаб чиқарила бошланди

Дата: 10:06, 31-12-2015.

Тошкент. 31 декабр. ЎзТАГ – Қатор текстиль корхоналари “Ўзбектуризм” МК кўмагида миллий безакларга эга бўлган, шунингдек, Хоразм, Тошкент ва Қашқадарёнинг обидалари акс этган футболкаларни ишлаб чиқаришни бошладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу ташаббус 2013-2015 йилларда Хоразм, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида туризм соҳасини ривожлантириш дастури доирасида кўзда тутилган. Ушбу футболкаларни хорижий сайёҳлар орасида тарқатишни истаган туристик фаолият субъектлари республика текстиль корхоналарида махсус буюртма беришлари мумкин”, –деб таъкидлашди “Ўзбектуризм” МК.

Келажакда ушбу тажрибани Ўзбекистоннинг бошқа туристик ёдгорликларига ҳам тарқатиш режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: