Ўзбекистонда Миллий хавфсизлик хизматининг янги раҳбари тайинланди
Тошкент. 31 январ. ЎзТАГ – Ихтиёр Абдуллаев ушбу вазифада 23 йил давомида ишлаб келган Рустам Иноятовнинг ўрнига Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг янги раҳбари этиб тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Халқ сўзи онлайн”га таянган ҳолда.
Бу ҳақида 31 январ куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бош прокуратура ва Ўзбекистон МХХ вакиллари иштирокидаги мажлис якунлари бўйича маълум бўлди.
Ихтиёр Абдуллаев ушбу тайинловга қадар мамлакат Бош прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамизки, Ихтиёр Абдуллаев 2015 йил апрелда Ўзбекистон Бош прокурори этиб тайинланган эди. Шунингдек, у 2017 йил февралда Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика муассасалараро комиссиясига ҳам раҳбар этиб ҳам тайинланган эди.
Сурат манбаи: http://tashkenttimes.uz/national/1739-uzbekistan-s-prosecutor-general-to-visit-russia