Ўзбекистонда миллий кинони ислоҳ қилиш бўйича режа ишлаб чиқилди

Дата: 10:21, 21-05-2015.

Тошкент. 21 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон ҳукумати миллий кино санъатини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантиришга доир режалар дастурини тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хужжатда уч асосий йўналишга диққат қаратилган. Булар меъёрий ҳуқуқий базани такомиллаштириш, арзирли лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва соҳа ходимларининг касб малакасини ошириш. Бундан ташқари, ҳукумат жорий йилнинг октябри охирига қадар “Кинематография тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ва “Ўзбеккино” МА фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, шунингдек, модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш тўғрисида”ги давлат дастурини қабул қилиш ҳақида топшириқ берди. Яна бир қизиқарли ташаббус – кино ва видео хизматлари кўрсатиш билан шуғулланувчи ташкилотлар учун ягона чипталар тизимини яратишдан иборат”, – деб таъкидлашди “Ўзбеккино” МА матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: