Ўзбекистонда Миллий медиакенгаш ташкил этилмоқда

Дата: 16:17, 30-05-2017.

Тошкент. 30 май. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон Миллий медиакенгашининг тақдимот маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Миллий медиакенгаш нодавлат ташкилоти шаклидаги профессиональ бирлашма бўлади. Унинг таъсисчилари етакчи телерадиокомпания, кабель ва рақамли узатиш компаниялари, реклама агентликлари бўлдилар.

“Янги ташкилот Ўзбекистон медиа бозорини янги даражага чиқариш, телевидение бозори иштирокчилар манфаатларини бирлаштиришга масъул бўлади. Кенгаш вазифаларига телеканаллар, бозор ва реклама берувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунчиликни шакллантиришда иштирок этиш, кадрлар малакасини оширишда иштирок этиш кабилар киради”, - деб таъкидлашди кенгаш матбуот хизматида.

Тақдимотда Миллий медиакенгаш Ўзбекистонда илк бор телевидение аудиториясини ўлчашга тендер ўтказилгани маълум қилинди. Танловда Nielsen, Kantar TNS, Admosphere Group сингари йирик компаниялар иштирок этди. Танловда дунёда телевидение бозорида йирик бўлган Kantar TNS (Central Asia) компанияси ғолиб бўлди.

“Миллий медиа кенгаш телевидения барча иштирокчилар манфаатларини инобатга олади, бу телевидение бозорини шаффофлигини ва барча иштирокчилар учун мустаҳкам иқтисодий пойдевор бўлади. Телевизион ўлчов тизими амалга оширилганидан сўнг икки йил давомида телевидение бозори ҳажми икки баробарга ўсиши кутилмоқда”, - деб таъкидлади Миллий медиакенгаш раиси Равшан Жўраев.

Янгилик билан ўртоқлашиш: