Ўзбекистонда минерал хом-ашё базасини ривожлантириш ва унинг ўрнини тўлдириш дастури ишлаб чиқилмоқда

Дата: 11:40, 31-01-2017.

Тошкент. 31 январ. УзТАГ – Ўзбекистонда 2017-2021 йилларда республиканинг минерал хом-ашё базасини ривожлантириш ва унинг ўрнини тўлдириш дастури ишлаб чиқилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Давлат геология қўмитасининг маълумотига кўра, дастурда қазилма бойликларнинг асосий турлари – жами 35 тур бўйича заҳира ва русурсларнинг ўсиши кўзда тутилмоқда.

 Дастурда баъзи турдаги руда ва руда бўлмаган фойдали қазилмалар, ер ости сувларига геология қидирув ишларининг асосий йўналишлари белгилаб берилган. Шундай қилиб, ўрганилаётган фойдали қазилмалар сони 2015 йилдаги 15%дан 2021 йилга бориб 35% етказилади.

Дастурда 2016-2019 йилларда Наманган вилояти саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури ва 2017-2021 йилларда Кулжуктов ва Овминзатов тоғ массивларида геология қидирув ишларини ўтказиш дастури доирасида амалга ошириладиган геология қидирув ишлари ҳам ҳисобга олинган.

Геология қидирув ишлари самарадорлигини ошириш учун юқоритехнологик тоғ-бурғулаш ускуналари, геофизика ва лаборатор-таҳлилий асбоблари, дастурий таъминот ва бошқаларни сотиб олиш режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: