Ўзбекистонда минтақадаги энг йирик фармацевтика корхоналардан бирини очиш режалаштирмоқда

Дата: 16:20, 30-01-2017.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – 2018 йилда Хоразм вилоятида дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтимомлашган фармацевтика заводини очиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Лойиҳанинг умумий қиймати 29 млрд сўмдан ортиқ, бундан 4 млрд сўми лойиҳа ташаббусчилари, 25 млрд сўми Ўзбекистон Миллий банки томонидан ажратилади.

“Янги ишлаб чиқариш қиймати $3,5-4 млнлик имкорт ўрнини босиб, $3,8 млнлик экспртни таъминлайди. Бу ерда жами йилига 33 номдаги 4 млн қадоқ ампула воситалари ишлаб чиқарилади”, - деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлигида.

Инфузион қоришмалар линясида 38 номдаги 12,1 млн қадоқ дори воситалари ишлаб чиқарилади. Ҳапдори ва капсулалар линиясида 5 млн дори воситалари ишлаб чиқарилади, улардан 10 номдагиси ижтимоий аҳамиятга молик, 45 таси импорт ўрнини босувчи воситалар бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: