Ўзбекистонда минтақавий ва маҳаллий аҳамиятга эга йўлларни янада ривожлантириш дастури ишлаб чиқилади

Дата: 18:33, 13-12-2016.

Тошкент. 13 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг қатор вазирлик ва муассасалари Минтақавий ва маҳаллий аҳамиятга эга йўлларни янада ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишга киришдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Дастурда 1700 километр автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган. Шунингдек, 10400 километр автомобиль қишлоқ йўлларини, аҳоли учун муҳим аҳамиятга эга шаҳар, туман марказлари, поселкалар йўлларини капитал ва жорий таъмирлаш режалаштирилмоқда”, - деб таъкидлашди “Ўзавтойул” АКда.

Бугунги кунда 75 минг км. Ёки ички йўларнинг 64% авария ҳолатидалиги дастурга долзарблик бағишлайди. Умум фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг бир қисми ҳеч қандай қопламага эга эмас, 9,5 минг километри реконструкция талаб.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ҳукумати яқин орада “Ўзавтойул” АК ва Республика йўл жамғармасини жиддий ислоҳ қилиш ниятида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: