Ўзбекистонда Мискенгача бўлган темир йўл 43 километрга қисқартирилди

Дата: 18:31, 23-03-2017.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Шавкат Мирзиёев Навоий-Конимех-Мискин темир йўл трассаси қурилиши лойиҳасини оптималлаштириш ҳақидаги қарорни имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбарининг тегишли қарорига асосланган ҳолда.

Эндиликда темир йўл линияси Ўзбекистоннинг марказий қисмида 42,7 кмга қисқартирилиб, йўналиши Бухоро-Мискин қилиб ўзгартирилади.

“Лойиҳадан кўзланган мақсад – Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларини ягона сайёҳлик йўналишига бирлаштириш орқали Хоразм вилояти ва Хиванинг туристик салоҳиятидан амалий фойдаланишга шароит барпо этишдан иборат. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятларини янада ривожлантиришга ёрдам беради”, - деб таъкидланади хужжатда.

Қиймати $283,1 млн бўлган лойиҳани молиялаштириш “Ўзбекистон темир йўллари”нинг $156,8 млн ва Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт фондининг $126,3 млнлик кредити ҳисобига амалга оширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: