Ўзбекистонда ММА федерацияси ташкил этилмоқда
Тошкент. 9 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Яккакурашларнинг аралаш турлари (ММА) бўйича федерация ташкил этилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Давлат спорт қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон спотчилари орасида ушбу спорт турида Махмуд Муродов, Анвар Бойназаров, Мурад Хантўраев, Нурсултон Рўзибоев ва бошқалар жуда машҳур.
Яккакурашларнинг аралаш турларини оммалаштириш мақсадида Ўзбекистонда ММА федерациясини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Айнан ушбу масалалар янги федерацияни ташкил қилишга бағишланган мажлисда муҳокама қилинди. Тадбир Олимпиа шон-шарафи музейида бўлиб ўтди.
Суннат Илёсов ММА федерациясининг раҳбари этиб таинланди. Халқаро ММА федерацияси тарафидан расмий лицензия топширилди.
Бўлиб ўтган йиғилишда Халқаро ММА федерацияси, яккакурашлар бўйича жаҳон чемпионлари ва ОАВ вакиллари қатнашдилар.
Сурат манбаи: http://idriver.spb.ru/smeshannye-edinoborstva-foto.html