Ўзбекистонда МО Қиличбозлик конфедерацияси рўйхатга олинди
Тошкент. 28 январ. ЎзТАГ – Адлия вазирлиги Марказий Осиё Қиличбозлик конфедерациясини давлат рўйхатидан ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Жорий йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон қиличбозлик федерацияларини бирлаштирувчи Марказий Осиё Қиличбозлик Конфедерациясини давлат рўйхатидан ўтказди”, - дейилади вазирликнинг жамоатчилик билан ишлаш бўлимининг хабарида.
Қайд этилишича, ушбу ташкилотнинг асосий мақсади Марказий Осиё мамлакатларида қиличбозликни ривожлантириш ва оммавийлаштириш, қиличбозликнинг нуфузини ошириш ҳисобланади.
Шунингдек, Конфедерация Халқаро қиличбозлик федерациясининг (FIE) бошқа субъектлари бўлган қиличбозлик федерациялари билан ўзаро алоқалар ва ҳамкорликни йўлга қўйиш вазифаларини ҳам амалга оширади.
Сурат манбаи: http://gtn.uz