Ўзбекистонда мобиль алоқа абонентлари сони бутун Қозоғистон аҳолиси сонидан ошиб кетди

Дата: 17:16, 23-09-2016.

Тошкент. 23 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда мобиль алоқа абонентлари сони 20,8 млнга етиб, бутун Қозоғистон аҳолиси сонидан ошиб кетди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Аҳоли пунктларининг мобиль алоқа билан қамраб олиниш даражаси 92% етди. Ушбу кўрсаткичлар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ИКТ-саммит доирасида очиқланди.

Ҳозирга келиб замонавий телекоммуникация хизматларининг юқори даражасини таъминлаш бўйича қатор чоралар кўрилгани таъкидланган. Жумладан, магистраль телекоммуникацион тармоқлар халқаро ва туман даражасида 10, вилоятлар даражасида 4 баробарга кенгайтирилди.

Мамлакатда интернет фойдаланувчилари сони 13 млнга етди.

Мобиль алоқа операторлари томонидан Тошкент ва республиканиниг йирик шаҳарларида 4G тармоғини ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.  “Ўзбектелеком” АК кенгполосали портларининг умумий сони 782 мингга етказилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: