Ўзбекистонда мобил операторлардан ҳар бир абонент учун олинадиган йиғим 2 бараварга ошади

Дата: 19:43, 29-12-2015.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – 2016 йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда мобил операторлардан ҳар бир абонент учун олинадиган йиғим 2 бараварга ошади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу ўзгартишлар Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг “2016 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети параметрлари тўғрисида” қарори билан тасдиқланган.
Хужжатга мувофиқ, 2016 йил 1 январидан мобил алоқа операторлари ҳар бир абонент учун ойига 1,5 минг сўмдан тўлайди (2015 йилда 750 сўм). Айни пайтда, операторлардан олинадиган маблағларни тақсимлаш механизми ўзгартирилади. Агар жорий йилда 70% даромадлар давлат бюджетига, 30% – Ахборот коммуникация вазирлигига ўтказилган бўлса, 2016 йилда бюджет 80%, вазирлик эса 20% олади.
Эслатиб ўтамизки, бугунда Ўзбекистонда 5 мобил операторлар фаолият юритиб, уларнинг жами абонентлари сони 22 млндан зиёд.
$1 = 2809,98 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: