Ўзбекистонда мобиль телефонларда ўртача гаплашиш давомийлиги деярли бир соатга ошди

Дата: 12:44, 03-03-2017.

Тошкент. 3 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда мобиль телефонларда ўртача гаплашиш давомийлиги деярли бир соатга ошди. Агар 2015 йилда бу кўрсаткич  501 дақиқани ташкил қилган бўлса, 2016 йилда 554 дақиқагача кўпайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

Бир абонент бир ойда фойдаланадиган дақиқалар кўрсаткичи (MOU) бўйича ушбу маълумотларни Beelineнинг тижорат директори Максим Ефремов келтириб ўтди.

“Beeline абонентлари янада кўпроқ мулоқот қила бошладилар. Эндиликда уларнинг ҳар бири бир йил олдингидан деярли бир соат кўпроқ гаплашмоқда. Буни ҳисобга олган ҳолда биз ўсиб бораётган рақобат шароитларида мижозларимиз сонини илгариги жаражада сақлаб қолишга эришдик. Шунингдек, data-хизматларидан фойдаланиш даражаси бир кишига ўртача 195 мегабайтдан 316 мегабайтгача ўсди, яъни тармоққа босим ҳам ошмоқда”, - деб таъкидлади у. 

Ўтган йилда компания тармоқларни ривожлантиришга 533 млрд сўм йўналтирди. Бир алоқа абонентининг ўртача сарф харажати (ARPU кўрсаткичи) бир йилда 10,4% ўсиб, 17925 сўмга етди, оза операцион тушум 7,6% кўпайиб, 1,967 трлн сўмни ташкил қилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: