Ўзбекистонда мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди

Дата: 17:31, 18-09-2019.

Тошкент. 18 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди, дея хабар беради Ўзбектелеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"778-сонли ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиладиган, олиб кириладиган ва сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни 2019 йил 17 сентябрдан рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қарорга мувофиқ, мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш 2019 йил 1 ноябрга қадар-уларни мобил алоқа операторлари тармоқларига бепул улаш (фаоллаштириш) йўли билан автоматик тарзда амалга оширилади; 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб – жисмоний шахслар, импортерлар ва ишлаб чиқарувчи ташкилотларни халқаро ноёб идентификация кодлари бўйича мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тизимига бепул, 2019 йил 1 декабрдан эса тўлов асосида амалга оширилади.

Бундан ташқари, мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тизим оператори ёки тизим регистраторига мурожаат қилиш орқали амалга оширилади.

Қайд этилганидек, аввал рўйхатдан ўтган мобил қурилмалар қайта рўйхатдан ўтказилмайди.

Сурат манбаи: time.mk

Янгилик билан ўртоқлашиш: