Ўзбекистонда мол-мулкдан олинган даромадлар 39,5% ўсди
Тошкент. 17 апрел. ЎзТАГ – 2018 йилнинг январ-март ойлари дастлабки якунларига кўра, аҳолининг мол-мулкдан олган даромадлари 2,4 трлн сўмни ташкил қилди, бу эса 2017 йилга нисбатан 39,5% кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таянган ҳолда.
Аҳолининг умумий даромадлари таркибида мол-мулкдан олинган даромадларнинг улуши 5,6%ни ташкил этди. Мол-мулкдан олинган даромадлар таркибида бошқа мулкий даромадлар асосий улушга эга бўлиб, унинг улуши 52,9%ни ташкил қилди. Кейинги ўринларда дивидендлар – 35,4%ни, облигациялар, депозитлар ва бошқа қимматли қоғозлар бўйича фоизлар ва муаллифлик ҳақи – 11,7%ни ташкил қилди.
“2018 йилнинг январ-март ойларида мол-мулкдан олинган даромадлар ҳажмининг
учдан икки қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келиб, 70,6%ни ташкил этди. Кейинги юқори улушга эга бўлганлари Тошкент (6,2%), Самарқанд (3,8%) ва Фарғона (3,7%) вилоятлари ҳисобланади”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамизки, мол-мулкдан олинган даромадлар, ўз навбатида, фоизлар, дивидендлар, муаллифлик ҳақи ва бошқа мулкий даромадлардан ташкил топади.
$1=8077,26 сўм
Сурат манбаи: https://penzavzglyad.ru/vsyat_saim_pod_salog.dhtm