Ўзбекистонда молиявий фирибгарликлар айбдорлари жазоланди

Дата: 13:54, 21-07-2014.

     Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ҳарбий суди Рустам Мадумаров, Гаяне Авакян ва Гулнора Каримованинг яқин атрофида бўлган яна 13 кишига нисбатан очилган жиноят иши юзасидан айблов ҳукми чиқарди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
     “Суд ишининг барча фигурантлари содир этган жиноятлари учун эълон қилинган айбловлар бўйича айбли деб топилиб, уларга узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш тариқасида жазо тайинланди. Бундан ташқари, жиноят ишининг юқорида кўрсатилган шахсларнинг айрим жиноий шерикларига нисбатан бўлган қисми алоҳида иш юритувга ажратилган ҳамда уларга нисбатан муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат қўлланган”, - деб қайд этишди Бош прокуратура матбуот хизматида.
     Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг феврал ойида Terra Group, Prime Media ва Gamma Promotion компанияларининг лавозимдаги шахслари бўлган Рустам Мадумаров, Гаяне Авакян ва Екатерина Клюевалар хибсга олиниб, Бош прокуратурага олиб келинган эди. Уларга Ўзбекистон ва хорижда фиктив компаниялар очиш, шунингдек, солиқлар тўлашдан бош тортиш, хорижий валюталарни яшириш ва уни мамлакатдан ташқарига олиб чиқиб кетиш айбловлари қўйилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: