Ўзбекистонда монополистлар сони иккитага қисқарди

Дата: 12:59, 24-07-2014.

     Тошкент. 24 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг 6 ойи давомида мамлакатда монополиячи корхоналар сони (128 хўжалик субъекти) 2013 йилнинг муқобил даврига (130 хўжалик субъекти) солиштирганда иккитага қисқарди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
     Хусусийлаштириш, моноплиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасидан хабар қилишларича, ҳисобот даврида муассаса томонидан 41 бозор сегменти таҳлил қилинди. Булардан 28таси товар ва молия бозорлари ва 13таси хизматлар бозорларидир.
     Носоғом рақобатга доир 25 мурожаат, хўжалик субъектларининг 35 % ва 50% зиёд акциялари улушларини сотиб олишга олдиндан рухсат бериш масаласи бўйича 472 мурожаат кўриб чиқилди. 217 лойиҳалар бўйича локализация паспортлари хулосалари берилди.
     Ҳисобот даврида истеъмолчилардан 2,021 минг мурожаат келиб тушди. Натижада қиймати 554,5 млн сўмлик кўрсатилмаган ва сифатсиз кўрсатилган хизматлар учун қайта ҳисоб-китоблар қилинди.
     Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунчиликни таҳлил қилиш давомида, умумий қиймати 366,4 млн сўмлик 335 қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Натижада 17,7 млн сўмлик маъмурий жарималар солинди.
     Реклама бозорини назорат қилиш соҳасида 128 ана шундай ҳолат аниқланиб, ушбу ҳолатлар бўйича 18,8 млн сўмлик маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: