Ўзбекистонда муайян яшаш жой бўлмаган шахслар уй-интернатларга жойлаштирилади

Дата: 09:04, 01-05-2018.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда муайян яшаш жой бўлмаган шахслар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кексалар ва ногиронлар учун “Саховат” ва “Мурувват” уй-интернатларига жойлаштирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Вазирлар Маҳкамасининг 26 апрелда тасдиқланган “Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 309-сонли қарорида шу ҳақида сўз боради.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўзбекистон ИИВ ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига икки ой муддатда муайян яшаш жой бўлмаган шахсларни сақлаш бўйича марказларида сақланаётган тегишги тоифадаги шахсларни кексалар ва ногиронлар учун уй-интернатларга жойлаштириш тартиби тўғрисида таклифлар киритиш топширилди.  

Шунингдек, қарорга мувофиқ, ушбу тоифадаги шахсларга зарур тиббий ёрдамни кўрсатиш, шунингдек, муайян яшаш жой бўлмаган меҳнатга лаёқотли шахсларнинг бандлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Сурат манбаи: http://krapan-5.livejournal.com/227047.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: