Ўзбекистонда мудофаа вазирининг Кубогига КВЗ ўйинлари бўлиб ўтди

Дата: 14:05, 24-01-2018.

Тошкент. 24 январ. ЎзТАГ – Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказида Қуролли Кучлар тузилмалари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” ўйинининг Мудофаа вазири кубок баҳслари ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда Мудофаа вазирлигининг “Йирик калибр”, Миллий гвардиянинг “Ўзбегим ўғлонлари”, Миллий хавфсизлик хизматининг “Позитив”, Ички ишлар вазирлигининг “Ватанга содиқ фарзандлар” жамоалари иштирок этди.

Жамоалар таништирув, дубляж ва уйга вазифа шартлари бўйича ўзаро беллашишди. “Йирик калибр”чилар илк шартни муваффақиятли якунлаб, энг юқори баллни қўлга киритишди. Дубляж маҳоратида Ички ишлар вазирлиги жамоасига тенг келадигани топилмади. “Позитив” йигитлари уйга вазифани қойилмақом бажаришди.

Якуний натижаларга кўра, “Йирик калибр” ҚВЗ ўйинлари ғолиби, деб топилди. “Ўзбегим ўғлонлари” иккинчи, “Позитив” учинчи ўринни эгаллади. Ғолиб жамоа Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг кубоги билан тақдирланди.

Сурат манбаи: http://naesmi.uz/ru/site/page.html?id=27823

Янгилик билан ўртоқлашиш: