Ўзбекистонда мулк эгаси молия соғломлаштириши режасини тасдиқлаш ҳуқуқини олди

Дата: 16:49, 22-09-2014.

Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда мулк эгаси молия соғломлаштириши режасини тасдиқлаш ҳуқуқини олди. Илгари ушбу режани тасдиқлаш ҳуқуқи ассоциация, вазирлик, муассасаларга тегишли эди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Norma.uz сайтига асосланган ҳолда.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг қарори билан қонунчиликка тегишли ўзгартишлар киритилди.

Бундан ташқари, молия соғломлаштириши режасини тасдиқлаш ҳуқуқи мулкдордан ташқари санация қилинаётган корхонанинг иштирокчиси, акционерлари йиғилиши, ёки кредиторлар йиғилиши аъзосига ҳам берилди.

Олдингидаги каби, режа Хусусийлаштириш қўмитаси билан келишилиши зарур.

Бундан ташқари, корхона ҳақидаги ахборотлар таҳлили натижасида қўмита тайёрлайдиган хулосани тайёрлаш, корхона санациясининг бориши ҳақида ялпи маълумотларни тайёрлаш ва уни санация тақдим этган органга йўллаш муддатлари ҳам ўзгарди. Эндиликда ушбу ишлар ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунига тугатилиши лозим. Илгари ушбу муддат бир ойни ташкил этар эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: