Ўзбекистонда мулкчилик шакллари таснифлагичи ўзгартирилди

Дата: 18:45, 06-04-2017.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ – 1 апрелдан корхона ва ташкилотлар томонидан  статистика амалиётида статистика маълумотларини йиғиш ва қайта ишлашда “Ўзбекистон Республикаси мулкчилик шакллари умумдавлат таснифлагичи”дан фойдаланиш тўхтатилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Мамлакат статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу республикада мулкчилик шаклининг 2 тури – хусусий мулк ва оммавий (давлат) мулки жорий этилиши билан боғлиқ.

Булар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларини  давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 66-сонли қарорида  кўзда тутилган.

Унга мувофиқ, 1 апрелдан бошлаб ушбу таснифлагич статистик амалиётда ва маълумотлар тўплашда қўлланилмайди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: