Ўзбекистонда мулкка доир даъволар учун ягона давлат божи жорий этилди

Дата: 17:17, 26-05-2014.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ - Ўзбекистонда мулкка доир даъволар учун ягона давлат божи жорий этилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақидаги қарор Norma.uz сайтида жойлаштирилган.
Унга биноан, эндиликда мулкка оид барча даъво аризалари учун ягона давлат божи - даъво баҳосининг 1% миқдорида, лекин энг кам иш ҳақининг миқдоридан (ЭКИҲМ) кам бўлмаган ҳолда қилиб ўрнатилди.
Илгари давлат божининг миқдори даъво баҳосига боғлиқ бўлиб, 1 млн сўмгача даъво баҳосининг 3% миқдорида, лекин ЭКИҲМ кам бўлмаган ҳолда, 1 млн сўмдан 10 млн сўмгача даъво баҳосининг 2% миқдорида, 10 млн сўмдан юқори ҳолларда даъво миқдорининг 1% даражасида қилиб беглиганган эди.
Айни пайтда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг мулк характеридаги даъволаридан олинадиган давлат божи миқдори ўзгаришсиз - даъво баҳосининг 1% миқдорида қолди, дейилади хужжатда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: