Ўзбекистонда Multi Mafé ноқонуний рекламаси бартараф қилинди

Дата: 18:27, 05-05-2017.

Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Multi Mafé ноқонуний рекламаси бартараф қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Facebook ижтимоий тармоғи гуруҳида “Чўқинтирган ота” бадиий филмидан лавҳа ишлатган холда Multi MaFé ресторан мажмуи рекламаси жойлаштирилган эди. Рекламада “Вито Карлеоне Multi MaFé ресторани тавсия қилади” деган сўзлардан фойдаланилган ва ушбу филмнинг бош қахрамони Марлон Брандонинг сурати жойлаштирилган эди. Бу ҳақида 2017 йил 2 майда Давлат рақобат қўмитаси хабар қилмоқда. 

Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, агар муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, бошқа маҳсулот рекламасида қўлланиладиган умумий ечим, матн, тасвир, мусиқали ёки овозли оҳангларни айнан такрорлаш (тақлид ёки ўхшатма қилиш), жисмоний шахснинг номи ёки тасвиридан унинг розилигисиз фойдаланиш таъқиқланади.

Таъкидлаш жоизки, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни бузилиши – бу ҳуқуқ эгаси ёки жамоат асосида мулкий ҳуқуқни бошқарувчи ташкилот билан шартнома тузмасдан тасвирдан фойдаланиш, оҳангни айнан такрорлашдир.

Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан холда, Давлат рақобат қўмитаси Multi MaFé ресторани рахбариятига йўл қўйилган қонунбузиш холати тўғрисида хат юборилди.

 Давлат рақобат қўмитаси хати олинган вақтдан эътиборан “Чўқинтирган ота” бадиий фильмидан олинган лавҳа ишлатилган реклама ижтимоий тармоқдан олиб қўйилди.

Multi MaFé ресторани эгалари бундай қоидабузарликка яна йўл қўймасликлари ҳақида огоҳлантирилди.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: