Ўзбекистонда мультииндикаторли кластер сўровини ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда

Дата: 15:36, 27-09-2019.

Тошкент. 27 сентябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда мультииндикаторли кластер (МИКС) сўровини ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"( ... ) Болалар ва аёлларнинг аҳволини халқаро даражада баҳолаш мақсадида Ўзбекистонда МИКСни 2020-2021-йилларда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Сўров ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари бошланди", - дейилади Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

26 сентябрь куни ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакиллари ҳамда мутасадди вазирлик ва идоралар ходимлари сўровномаларни муҳокама қилдилар.

 

Сурат манбаи: trebolo.ru.net

Янгилик билан ўртоқлашиш: