Ўзбекистонда мундиални тўғридан тўғри трансляция қилиш якунлари муҳокама қилинди
Тошкент. 18 июл. ЎзТАГ – Тошкентда “Футбол бўйича жаҳон чемпионати-2018: миллионлар ўйини, тўғридан тўғри трансляция ва юқори ставкалар” матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
У UzReport ахборот агентлиги (Uzreport TV ва Futbol TVтелеканаллари) томонидан Халқаро пресс-клуб билан биргаликда ўтказилди.
Россиялик шарҳловчилар Денис Казанский ва Александр Елагин, шунингдек, Uzreport TV ва Futbol TV шарҳловчилари тадбир иштирокчилари бўлдилар. Унда Футбол бўйича жаҳон чемпионати-2018нинг Ўзбекистонда трансляцияси якунлари муҳокама қилинди.
Uzreport TV телеканали 2018-йилги Жаҳон Чемпионати ўйинларини қонуний тарзда трансляция қилиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ариза берган эди ва май охирида ФИФА ушбу келишувни тасдиқлади. Шунинглек, UzReport телеканаллар юқори аниқликда (Full HD) эфирга узатилишини таьминлаш мақсадида бир қатор техник ўзгаришларни амалга оширди.
Яна бир жорий қилинган қулайликлардан бири шарҳ тилини (рус ёки ўзбек тили) танлаш имкониятининг жорий этилганлиги бўлди.
Мусобақа доирасидаги ўйинларни рус тилида юқори даражада шарҳлаш учун россия спорт каналлари шарҳловчилари - Денис Казанский ва Александр Елагин, шунингдек қозоғистонлик шарҳловчилар - Дмитрий Мостовой ҳамда Евгений Акмановлар Ўзбекистонга таклиф этилди.
Россиялик шарҳловчилар Ўзбекистонда футболни янада оммалаштириш мақсадида турли фан-клуб аъзолари ва футбол мухлислар билан маҳорат дарслари ўтказишди. Шунингдек журналистлар учун бир нечта интервьюлар беришди.
Ўйинларнинг жонли трансляцияларидан ташқари, ҳар икки телеканалнинг томошабинлари учун куннинг натижаларига бағишланган “Highlights” дастури тақдим этилди.
Шунингдек, FUTBOL TV телеканали орқали ярим финал учрашувларидан бошлаб томошабинлар эътиборига жонли эфирда “Futbol TV Studio” кўрсатуви ўзбек ва рус тилларида тақдим этила бошланди. Тўғридан-тўғри эфирда футбол соҳасидаги етакчи мутахассислар ва шарҳловчилар мусобақадаги ўйинларни муҳокама қилишди. Томошабинлар кўрсатув давомида уларга Facebook ижтимоий тармоғи орқали савол йўллаш имконига эга бўлишди.
Сурат манбаи: http://fc-arsenal.uz/news/index.php?act=view&id=9743