Ўзбекистонда муомаладан чиқарилаётган банкнота ва тангалар Марказий банк бошқармаларида алмаштирилиши мумкин

Дата: 17:03, 03-07-2019.

Тошкент. 3 июль. ЎзТАГ - Ўзбекистонда муомаладан чиқарилаётган банкнот ва тангаларни Марказий банк (МБ) бошқармаларида алмаштириш мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Эслатиб ўтамиз, 1 июлдан бошлаб 50, 100 сўмлик тангалар (2001-2002, 2004 ва 2009 йил намуналари) ва 50, 100 сўмлик (1994 йил намунаси) бўлган банкноталар тўлов қобилиятини йўқотиб, муомаладан четлатилди.

Марказий банк маълумотларига кўра, Марказия банк томонидан 2018 йил 19 майда 3014-сон билан рўйхатдан ўтказилган Марказий банкнинг собиқ намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангаларни алмаштириш ва олиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ 1 июлгача Республика Марказий банкининг асосий ҳудудий бошқармалари, барча тижорат банклари ва уларнинг филиаллари ҳисоб-китоб марказлари томонидан 50, 100 сўмлик тангалар ва банкноталар қабул қилинди ва алмаштирилди, 1 июлдан бошлаб товар ва хизматлар тўлови учун 50 ва 100 сўмлик танга ва банкноталари қабул қилинмайди.

"Аҳоли қўлида қолган эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангалар ва банкноталар бевосита Марказий банкнинг асосий ҳудудий бошқармаларининг ҳисоб-китоб касса марказларида янги намунадаги тангаларга ёки муомаладаги бошқа банкноталарга алмаштирилиши мумкин. (...) 1 июлдан бошлаб банкноталар 1997 йил намунасидаги 200 сўм ва 1999 йил намунасидаги 500 сўм номиналлар тижорат банкининг филиалларида алмаштирилади", - дейилади хабарда.

Низомга мувофиқ, эски намунадаги 200 ва 500 сўмлик банкноталар 2020 йилнинг 1 июлига қадар муомалада бўлади ва қонуний тўлов воситаси ҳисобланади.

 

Сурат манбаи: jizzaxcity.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: