Ўзбекистонда Мурувват ва саҳоват ойлиги ўтказилмоқда

Дата: 16:41, 09-12-2016.

Тошкент. 9 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Мурувват ва саҳоват ойлиги ўтказилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Касаба уюшмалари федерацияси маълумотига кўра, Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан “Кексалар доимий эътиборда” тадбири ташкил этилди. У Андижон шаҳридаги “Саховат” интернат уйида ташкил этилган ушбу тадбирда бу ерда яшовчи қария ва ногиронлар холидан хабар олиниб, улар учун вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан икки дона ногиронлар аравачалари топширилди.

Шунингдек, Таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти Ангор ва Қизириқ туман кенгашлари томонидан “3 декабр – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан тармоқ тизимида ишлаётган ногиронлар, касб касаллигига чалинган шахсларга эсдалик совғалари топширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: