Ўзбекистонда Мустақиллик куни олдидан ҳавфсизлик чоралари кучайтирилади

Дата: 19:22, 23-08-2016.

Тошкент. 23 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Мустақиллик куни арафасида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича чоралар кучайтирилади. Бу ҳақда ЎзАга берган интервьюсида ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Турсунпўлат Тошпўлатов маълум қилди.

У турли муассасалар ходимлари тегишли ашкилий-профилактик ишларни амалга ошираётганини таъкидлаб ўтди.

Унинг маълумотларига кўра, мамлакатнинг ҳар бир гўшаси, айниқса, байрам тадбирлари ўтказиладиган жойлар соҳа ходимларининг алоҳида эътиборида. Хавфсизликни таъминлаш юзасидан махсус рейдлар ўтказилаётир.

Турсунпўлат Тошпўлатов патруль-пост ва жамоат тартибини сақлаш хизмати томонидан аҳоли гавжум жойларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, шубҳали шахслар аниқланганда уларга нисбатан тегишли чора кўриш, жамоат тартибини бузиш ҳолатлари учраганда уни дарҳол бартараф этиш чоралари янада кучайтирилганини айтиб ўтди. Байрамолди чора-тадбирлари давомида 8 мингга яқин ҳуқуқбузарлик аниқланиб, жойида бартараф этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: