Ўзбекистонда Мустақиллик кунига 22 енгил саноат объекти топширилади

Дата: 17:58, 19-08-2014.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Мустақиллик кунининг 23 йиллик байрами арафасида енгил саноат соҳасида экспорт салоҳияти $73 млн 22та янги саноат корхоналари фойдаланишга топширилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекенгилсаноат” ДАК хабар қилишларича, бу 1,9 мингта янги иш ўрнини яратишга имкон беради.

Кейинги икки йил ичида мамлакатда енгил саноат йўналишида умумий қиймати $330,4 млн ва экспорт салоҳияти $215,8 млн бўлган 35 янги корхона ишга туширилди. Буларда 11 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди.

Улар орасида лойиҳа қуввати $52,5 млн ва йилига 16 минг тонна калава ишлаб чиқара оладиган “ДЭУ Бухаратекс” ХК, лойиҳа қиймати $55 млн, қуввати йилига 15 минг тонна калавага тенг бўлган “Индорама Коканд текстиль” ХК, швейцариянинг “Машиненфабрик Ритср АГ” компанияси томонидан ташкил этилган “Ритер Узбекистан” ХКларини мисол қилиб келтириш мумкин.

Ҳозирда енгил саноатнинг мамлакат ЯИМ улуши 2,7%, саноат маҳсулотларидаги улуши 26,2%, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ҳажмидаги улуши 44% ошиқни ташкил этади.

Соҳада 2014 йил якунлари бўйича маҳсулот экспортидан $1 млрд даромад олиш мўлжалланмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: