Ўзбекистонда мувофиқлик сертификатларини қидириш бўйича янги интерактив хизмат жорий этилди

Дата: 19:42, 08-09-2015.

Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ– “Ўзстандарт” агентлиги томонидан мувофиқлик сертификатларини қидириш бўйича янги интерактив хизмат жорий этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Агентликдан хабар қилишларича, қидирув маҳсулотларни сертификатлаш органлари томонидан берилган ва 2015 йилдан бошлаб Давлат реестрига киритилган хужжатлар бўйича амалга оширилади.
“Ўзстандарт” маълумотларига кўра, фойдаланувчилар сертификатни бланк рақами, берилган муддати, СТИР ёки ариза берувчи номи, маҳсулот номи, сертификат берган сертификатлаш органи номи бўйича қидиришлари мумкин.
Энди ҳар бир фойдаланувчи 2015 йилда берилган мувофиқлик сертификатининг Давлат реестрида мавжудлигини текшириши мумкин. Янги хизмат 2015 йилда маҳсулотлар сертификацияси бўйича ишларни рўйхатга олиш ахборот тизими жорий этилиши натижасида йўлга қўйилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: