Ўзбекистонда музейлар ҳафталиги давомида 50 атрофида кўргазмалар бўлиб ўтди

Дата: 10:50, 11-09-2015.

Тошкент. 11 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 2015 йилги анъанавий Музейлар ҳафталиги давомида 50 атрофида кўргазмалар бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маданият ва спорт ишлари вазирлигидан хабар қилишларича, музейларда 300 атрофида ҳайрия тадбирлари, “Очиқ эшиклар кунлари”, конкурс, викториналар, музейлар фондлари, реставраторлар ишлари билан танишиш ўтказилди.

Музейлар ҳафталиги концерт дастурлари, “доира суҳбатлари”, ёзувчи, шоирлар, рассомлар, ҳунармандлар, ҳайкалтарош, кулоллар билан учрашув ва маҳорат дарслари билан безанди.

2008 йилда қабул қилинган “Музейлар тўғрисида”ги қонун ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги “Давлат музейларининг болалар ва уларнинг ота-оналарига очиқлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 189-сон қарор соҳа ривожидаги муҳим хужжатлардан бўлди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда анъанавий Музейлар ҳафталиги сентябрнинг биринчи ҳафтасида ўтказилади. Жорий йилда у Ўзбекистон Давлат музейида очилди. Бу ерда П.Беньков, О.Татевосян, Н.Караханларнинг тасвирий санъат асарлари кўргазмаси ташкил қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: