Ўзбекистонда “Музейлар ойлиги” ўтказилмоқда

Дата: 14:29, 05-05-2014.

Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб музейлар ойлиги бошланди, дея хабар беради КазТАГ Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Вазирлик матбуот хизмати маълумотларига кўра, мазкур ойлик давомида 70дан ортиқ бадиий ҳаваскорлик жамоалари, 80 нафардан зиёд шоир ва ёзувчилар, 100 нафарга яқин рассом, ҳайкалтарош, ҳунарманд ва бошқа кўплаб мутахассислар иштироки кўзда тутилган.
Илгари ёзга келиб Ўзбекистонда сешанба ва пайшанба кунларини давлат музейларида болалар ва уларнинг ота оналари учун бепул кириш куни деб эълон қилиш, шунингдек, ҳар йили аҳоли музейларга текинга кириши учун “Музейлар ҳафталиги”ни ташкил қилиш режалаштирилганлиги хабар қилинган эди.
Ушбу чоралар ҳукуматнинг тегишли қарори билан расмийлаштириши керак ва ҳозирда у ишлаб чиқилмоқда, деб аниқлик киритди вазирлик вакили.

Янгилик билан ўртоқлашиш: