Ўзбекистонда My.gov.uz мобил иловаси ишга туширилди

Дата: 16:34, 30-07-2015.

Тошкент. 30 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг iOS платформасидаги My.gov.uz мобил иловаси ишга туширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказидан хабар қилишларича, илова Global Solutions компанияси томонидан Uzinfocom маркази билан ҳамкорликда яратилган.

Маълумотда айтилишича, “илованинг асосий вазифаларига бир вақтнинг ўзида тўрт мурожаат юбориш имконияти, икки кўринишдаги мурожаат юбориш, мурожаатларга жавоб қолдириш ва давлат ташкилотининг жавобига баҳо бериш киради”.

Эслатиб ўтамизки, 2015 йилнинг 1 июлига келиб ЯИДХПга 650 ошиқ давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ҳокимият органлари ва уларнинг таркибий қисмлари уланган.

Йил бошидан бери Интернет орқали Ягона порталда 27,4 минг тадбиркорлик субъектлари рўйхатга олиниб, 170,8 минг божхона юк декларациялари (99,9%) расмийлаштирилди.

iOS – американинг Apple компанияси томонидан ишлаб чиқалаётган смартфон, планшет ва тақиб юрилувчи қурилмаларга мўлжалланган операцион тизимдир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: