Ўзбекистонда Қўнғирот сода заводининг қуввати йилига 200 минг тонна маҳсулотгача чиқарилади

Дата: 17:49, 26-09-2016.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – “Қўнғирот сода заводи”нинг иккинчи навбати ишга туширилди, бу эса унинг ишлаб чиқариш қувватини йилига 200 минг тонна экспортбоп маҳсулотгача чиқаришга имкон беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Иқтисодиёт вазирлиги маълумотларига кўра, президентининг 2010-йил 15-декабрдаги “2011-2015-йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилган.

Корхонада ишлаб чиқариш жараёни компьютер марказидан туриб бошқарилади. Корхонада ҳозирда 1400 киши меҳнат қилади.

Эслатиб ўтамизки, “Қўнғирот сода заводи” унитар корхонасининг фаолияти 2006-йилда иш бошланган бўлиб, ўшанда корхона йилига 100 минг тонна сода ишлаб чиқариш қувватига эга эди. Корхона маҳсулотлари ички бозордан ташқари Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон каби бир қатор давлатларга экспорт қилинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: