Ўзбекистонда нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби соддалаштирилди

Дата: 17:30, 04-01-2018.

Тошкент. 4 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби соддалаштирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахслар томонидан эквиваленти $2 мингга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетишда ёзма равишда мажбурий декларация тақдим этиш тартиби бекор қилинган.  

Бундан ташқари, кўрсатилган санадан бошлаб, жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетиш эквивалентда $5 мингга тенг ёки ундан ошмайдиган сумма доирасида ҳеч қандай рухсатномаларсиз амалга оширилади. Айни пайтда жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига нақд хорижий валютани олиб кириш чекловларсиз амалга оширилади. 

Сурат манбаи: http://kommersant.uz/news/chto-vliyaet-na-kurs

Янгилик билан ўртоқлашиш: