Ўзбекистонда нафақа ва пенсиялар олиш тартиби соддалаштирилди

Дата: 14:38, 18-06-2019.

Тошкент. 18 июнь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда нафақа ва пенсиялар олиш тартиби соддалаштирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, пенсия ҳужжатлари шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги буйруқ Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди (рўйхат рақами 2282-6, 17.06.2019 й)”, – дейилади Адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, бола туғилганлиги муносабати билан бола туғилганда бир марталик нафақа тўлаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этилганда, меҳнат дафтарчасининг нусхаси ва яшаш жойидан маълумотнома бериш талаб қилинмайди.

"Шунингдек, ёшга доир пенсия ва нафақалар, ногиронлик пенсиялари, шу билан бирга, дафн этиш учун нафақа тайинлашда яшаш жойидан маълумотнома талаб қилинмайди", - дейилади хабарда.

Ўлим ҳақидаги асл гувоҳнома ўрнига боқувчисини йўқотганлик учун пенсия тайинлаш масаласида унинг нусхаси тақдим этилади.

Сурат манбаи: uza.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: