Ўзбекистонда намунали қурилиш учун заводлар тармоғи яратилмоқда
Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда қишлоқ жойларда намунавий уйларни қуриш учун замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи заводлар махсус тармоғи яратилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Турар жой бинолари қурилишини сифатли ва асосийси керакли қурилиш материаллари билан узлуксиз таъминлаш учун мамлакат ҳудудларида умумий ишлаб чиқариш қуввати йилига 300 млн ғиштни ташкил қилувчи 12та ғишт заводи, 1,7 млн квадрат метр металл черепица ишлаб чиқарувчи корхона ҳамда 400 квадрат метр ёғочни қайта ишловчи завод қурилди”, - деб таъкидлашди “Қишлоққурилишбанк”да.
Ўтган вақт давомида заводлар 78 млн та ғишт, 10,5 млн квадрат метр металл черепица, 5 мингдан кўпроқ эшик ва ойна ромларини ишлаб чиқарди.
Бундан ташқари, банк намунавий лойиҳалар бўйича замонавий қурилиш материаллари ва қурилиш конструкциялари ишлаб чиқарувчи 540дан кўпроқ корхонага 322,5 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратган. Ушбу маблағлар соҳа корхоналарини модернизациялашни қўллаб-қувватлаш ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтирилган.