Ўзбекистонда наркокурьер 10,5 йиллик жазога ҳукм қилинди

Дата: 11:05, 04-05-2016.

Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – Жиноят ишлари бўйича Боғдод туман суди (Фарғона вилояти) Марғилон шаҳрида яшовчи Ш.Қодировни наркотиклар контрабандаси ва сотуви билан шуғулланганлиги учун 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“39 ёшли Қодиров Тожикистоннинг Сўғд вилоятида яшовчи Муҳаммад исмли шахс билан тил бириктирган ҳолда Ўзбекистонга йирик партиядаги наркотик моддаларни сотиш мақсадида олиб келмоқчи бўлган. Муҳаммад айланма йўллар орқали наркотиклар партиясини Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳудудига олиб келган ва келишилган жойда қолдирган. Қодиров молни олиб, уни Фарғона вилоятига сотиш учун олиб келган”, - деб хабар қилди ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидаги манба.

Махсус органларнинг операцияси натижасида Қодиров қўлга олинди. Ундан 4 килограмм 784 грамм гашиш наркотик моддаси ва 892 грамм опий моддаси бўлган 6 ўрамча олиб қўйилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: