Ўзбекистонда наркоманияга қарши курашиш ойлиги бўлиб ўтмоқда

Дата: 19:31, 18-06-2014.

Тошкент. 18 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда наркоманияга қарши курашиш ойлиги бўлиб ўтмоқда. Анъанага кўра, у 26 июн куни нишонланадиган Наркотик воситаларни суиистеъмол қилиш ва уларни ноқонуний сотишга қарши кураш кунига бағишлаб ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Правда Востока” газетасининг хабар беришига, ойлик давомида Тошкент, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида таниқли спортчи ва артистлар иштирокида спектакллар, ижодий учрашувлар, ҳайрия концертлари ўтказилмоқда.
Мамлакат кинотеатрларида кинофильмлар намойиши олдидан наркотик воситаларнинг ноқонуний савдоси ва наркомания муаммоси ҳақидаги қисқаметражли ва хужжатли фильмлар, ижтимоий роликлар намойишлари ўтказилмоқда.
20-21 июн кунлари эса Ўзбекистон Миллий боғида байдарка ва қайиқларда эшкак эшиш бўйича ёш спортчилар ва парлалимпиачилар иштирокида мусобақалар ва кўргазмали чиқишлар ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: