Ўзбекистонда наркотик воситаларни сақлаш ва беъморларга ёзиб бериш шартлари ўзгартирилди

Дата: 14:41, 29-04-2014.

Тошкент. 29 апрель. ЎзТАГ – Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Наркотик даволаш воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, ёзиб бериш, тарқатиш, сотиш ва ҳисобга олиш шартлари ҳақидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчаларни тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Эндиликда даволовчи амбулатория-поликлиника шифокорлари накотик даволаш воситаларини беъморлар ва уларнинг қариндошлари томонидан олдин ёзиб бериб, ишлатилган ампулалар тўлиқ топширилганидан кейин 7 кун ўтиб қайта бериш ҳуқуқини олдилар. Илгари муддатлар бўйича чеклов йўқ эди. Эндиликда рецептлар илгаригидан 10 кун эмас, балки 7 кун давомида кучга эга бўлади”, - деб таъкидлашди вазирлик матбуот хизматида.
Наркотик даволаш воситалар рецептлари махсус пушти рецепт қоғозига ёзилиши ва фақат лотин ёзувида бўлиши керак.
Бундан ташқари, наркотик даволаш воситалари мавжуд бўлган дорилар рецептлари 5 йил давомида аптека муассалари ёки темир сейфларда сақланиши ҳақидаги талаб бекор қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: