Ўзбекистонда навбатдаги “Бойсун баҳори” фольклор фестивали ўтказилади
Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – 28-29 апрелда Ўзбекистоннинг Бойсун туманида навбатдаги “Бойсун баҳори” фольклор фестивали ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
У Оқтош-ота тоғининг этакларида бўлиб ўтади. Фестивалга ўтган йиллардагидан кўра кўпроқ меҳмонлар келиши кутилмоқда. Ташкилотчилар маълумотига кўра, шу сабабли тоғга олиб борувчи йўллар ободонлаштирилмоқда.
Фестиваль кунлари икки саҳнада мамлакатнинг турли вилоятларига мансуб кийимлардаги фольклор-этнографик халқ ансамблари ва бошқа жамоалар қадимий қўшиқ ва куйларни ижро этиш бўйича маҳоратларини намойиш қиладилар.
Яна бир саҳнада бахшилар чиқиш қиладилар. Табиат қўйнида миллий кураш ва халқ ўйинлари бўйича мусобақалар ўтказилади.
Фольклор-этнографик жамоалари, ҳунарманд усталар, шоир бахшилар, полвонлар, шунингдек, Маннон Уйғур номли Сурхандарё вилояти вилоят мусиқа театри артистлари фестивалга тайёргарлик кўрмоқдалар. Улар “Алпомиш” спектаклидан саҳналар намойиш қиладилар.
Эслатиб ўтамизки, Бойсуннинг бой тарихга эга маданияти ЮНЕСКО ташкилоти томонидан 2001 йилда инсониятнинг оғзаки ва номоддий мероси дурдоналари қаторида тан олинган ва 2008 йилдан бошлаб Бойсун ЮНЕСКОнинг Умумжахон Репрезентатив рўйхатига киритилган.
Бойсун - Сурхандарё вилоятидаги шаҳар бўлиб, Бойсун туманининг марказидир. Шаҳар энг яқин Ғузор-Қумқўрғон темир йўл станциясидан 20 кмда жойлашган. Бойсун шаҳрининг атрофлари ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Сурат манбаи: http://uza.uz/uz/culture/asl-ananalarning-asriy-sadosi-05.05.2012-21877