Ўзбекистонда Наврўз кунлари Урганч ва Бухорога қўшимча авиарейслар қўйилди

Дата: 16:52, 09-03-2018.

Тошкент. 9 март. ЎзТАГ – 18-22 март, Наврўз кунлари Ўзбекистон Миллий авиаташувчиси Тошкентдан Урганч ва Бухорога қўшимча авиарейслар қўймоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК матбуот хизмати маълумотига кўра, бу иш ички туризмни ривожлантириш ва мамлакат аҳолисининг байрам кунлари ички йўналишлардаги парвозларга бўлган юқори талабини қондириш мақсадларида амалга оширилмоқда.

Парвозлар замонавий авиалайнерларда бажарилади. Учишлар жадвалига доир батафсил маълумотлар МАК сайтида мавжуд.

Сурат манбаи: http://www.darakchi.uz/ru/45624

Янгилик билан ўртоқлашиш: