Ўзбекистонда назорат қилувчи органлар лавозимли шахсларининг ҳаракатлари устидан шикоят қилиш тартиблари ўзгарди

Дата: 13:19, 26-05-2014.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Хўжалик субъектлари фаолияти устидан давлат назорати тўғрисида”ги Қонунга ўзгартишлар киритилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу қонун бўйича бирон бир муассаса устидан юқори турувчи органга ёки лавозимли шахс устидан шикоят қилиш судга ҳам худди шундан шикоят қилиш ҳуқуқини мустасно қилмайди. Аммо эндиликда киритилган тузатишларга биноан, судга шикоят қилинган ҳолда шикоят қилинаётган фаолият ёки қарорларнинг бажарилиши фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ёки бошқа аҳоли ҳаёти ва соғлигига хавфларнинг олдини олиш билан боғлиқ ҳолатлардан ташқари, суд қарори қонуний кучга киргунга қадар тўхтатиб турилади. Илгари шикоят қилиш лавозимдаги шахс ёки назорат қилувчи орган фаолиятини тўхтатмас эди” – деб таъкидлади мамлакат Адлия вазирлигидаги манба.

Янгилик билан ўртоқлашиш: