Ўзбекистонда нефт-газ саноати тарихи музейи очилди

Дата: 16:03, 30-12-2019.

Тошкент. 30 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда нефт-газ саноати тарихи музейи очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекнефтгаз" АЖ ва "Андижоннефть" АЖ 29 декабрь куни Фарғона вилоятининг Чимён шаҳрида нефт-газ саноати тарихи музейини очди", - дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, биринчи Марказий Осиё нефт қудуғи 1901 йилда пайдо бўлган. 278 метрлик чуқурликдан саноат миқёсида нефт ишлаб чиқариш 1904 йил май ойида бошланган. Қудуқ кунига 130 тонна нефт етказиб берди ва нефт ишлаб чиқариш 11 йил давомида амалга оширилди.

"Музей ўзбекистонлик ёш авлодларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маҳаллий ва хорижий сайёҳларни Фарғона водийси ҳудудидаги яна бир тарихий объектга жалб этишга салмоқли ҳисса қўшади", - деб якунланади хабар.

Сурат манбаи: t.me/ao_uzbekneftegaz

Янгилик билан ўртоқлашиш: