Ўзбекистонда немис тилида нотиқлик санъати бўйича конкурс ўтказилди

Дата: 15:03, 23-05-2014.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Тошкентда чет тили сифатида немис тилини ўрганадиган талабалар орасида “Нотиқлик санъати” шиори остида еттинчи маротаба нотиқлик танлови ўтказилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)
“Германия элчихонаси томонидан ўтказилган танловда бутун Ўзбекистондан талабалар қатнашишди. Бунда ёш нотиқлар олдиндан танлаб олинган маълум бир мавзу бўйича ўз нуқтаи-назарларини тингловчилар қаршисида немис тилида тасвирлаб бериб, омма олдида ҳимоя қилдилар. Германия элчихонасининг бу йилги нотиқлик танловида иштирокчилар қуйидаги учта долзарб мавзудан бирини танлаб олишди: Гётенинг “Фауст”и, “Классик баллада” ва “Поэзия””, деб таъкидлашди Ўзбекистондаги Германия элчихонасида.
Нотиқлик санъати бўйича ушбу йилдаги танлов ғолиблигини Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 2-курс талабаси Бобомурод Муҳиддинов қўлга киритди. Иккинчи ўринни ўз нутқи билан Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети 3-курс талабаси Анастасия Корсакова эгаллади. Учинчи ўринни эса Фарғона Давлат университети 4-курс талабаси Шоирахон Хожихонова ва Бухоро Давлат университети 3-курс талабаси Азиза Ҳотамова эгаллашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: